Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

КАСАЛЛАНГАН КАРАМНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАНГ

  

Карам ниҳоли касаллиги (жумладан "қора оёқ") комплекс касаллик бўлиб, уни бир нечта замбуруғлар қўзғатади. Замбуруғлардан ташқари фузариоз, сохта ун-шудринг ва кулранг чириш касалликлари ҳам ниҳолларга маълум даражада зиён келтиради.

Қўзғатувчиларнинг барчаси тупроқ замбуруғлари бўлиб, карам бир неча йил кетма-кет бир жойга экилса, улар иссиқхона тупроғида тўпланиб, йилдан-йилга тупроқдаги миқдори ва ниҳоллар зарарланиши ортиб бораверади.

Ниҳол касалликлари дунёнинг барча минтақаларида, айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган. Ўзбекистон ва қўшни давлатларда бу замбуруғлар туфайли кўчатларнинг 50 фоизи ва ундан ҳам кўпроғи чириб кетиши кузатилади.

Қўзғатувчиларнинг кўпчилиги карамдан ташқари помидор, сабзи, бодринг, лавлаги ва бошқа экинларни ҳам зарарлайди. Касалликка карамнинг, айниқса, янги униб чиққан ёш ниҳоллари чидамсиз бўлади. Зарарланган ниҳоллар сарғаяди, сўлғин бўлиб қолади, поянинг пастки қисми ва илдиз бўғзи қораяди, ингичкалашади, буришади ва чирийди. Ниҳоллар заифлашади, йиқилганлари бутунлай чирийди.

Ризоктониоз карамни бутун ўсув даврида зарарлайди. Зарарланган кўчат далага кўчириб экилгандан сўнг, унинг пастки қисмлари доғлар билан қопланади ва чирийди. Далада намлик мавжуд бўлганида ҳамда омборхоналарда замбуруғ карам бошларига тарқалади ва уларни чиритади.

Фомоз билан зарарланган ёш ниҳолларнинг баргларида қўнғир доғ ва пикнидалар, илдизларида эса кулранг доғлар ва пикнидалар пайдо бўлади. Зарарланган, аммо фомознинг ташқи белгилари бўлмаган карам бошларининг баргларида, омборхонада қуруқ, қора доғлар пайдо бўлади, барглар шилимшиқланади, карам ўзагида доғлар, қуруқ чириш ва каваклар пайдо бўлади.

Зарарланган карамни истеъмол қилганда одамнинг ҳазм тизими фаолияти бузилади, ошқозонда зарарли моддалар кўпаяди.

Бердиёр АҲМАДОВ,

вилоят ўсимликлар карантини ҳудудий

инспекциясининг шаҳар инспектори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter