Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

КУЗГИ АЛЛЕРГИЯ: ПОЛЛИНОЗДАН НИМА ҚУТҚАРАДИ?

Кўпчилик одамлар шаҳар четига чиққанидан сўнг чангли аллергия безовта қилиши (поллиноз)дан озор чекишади. Шаҳар ичида чангнинг кам бўлганлиги оқибатида сезилмаслиги мумкин, аммо қишлоқда бундан қутулиб бўлмайди.

 

Поллиноз аломатини ҳудди шамоллашга ўхшатиш мумкин: бурун битиши, тумов, кўзлар қизариши, аксириш каби ҳолатлардан билса бўлади. Хўш, нима учун сиз аксираяпсиз?

Шамоллаганда бурундаги суюқлик касалликнинг бошланишида суюқ сувсимон тус олса, 2-3 кундан сўнг секин қуюққа айланиб ўз рангини ўзгартиради. Бурун битишига қарамай аллергия (полиноз)да бурундаги суюқлик тиниқ ҳолатда қолади.

Аллергияни шамоллашдан қандай ажратса бўлади?

Маълумки, агар шамоллашни яхшилаб даволаса тумов бир ҳафта ичида ўтиб кетади. Аммо аллергия унақа эмас. Ундан халос бўлиш учун биринчи навбатда тоза ҳаводаги вируслар йўқ бўлиб кетиши керак. Шунда бурундаги битишлар камаяди.

Сиз дам олиш учун шаҳар четидаги қишлоққа йўл олдингиз. Йўлда аллергияни қўзғатадиган гулни учратиб қолдингиз. Дарров дори ичишга шошилманг. Буни даволашнинг оддий йўллари мавжуд.

1. Бошланишига қишлоқдаги уйни чангдан ҳалос этиш керак. Бунинг учун уйга шароит бўлса ҳавони тозаловчи кондиционер ўрнатиш керак (албатта, кондиционер НЕРА-фильтр ёки ЭКО дастури яъни ҳаво тозалаш услубига эга бўлиши лозим). Агар бундай имконият йўқ бўлса бундан ҳавотир олишга шошилманг. Ойналарга намланган докани тортиб ора-орада артиб туриш лозим.

2. Қишлоқда албатта табиат қўйнига дам олиш учун сайрга чиқасиз. Аллергиянинг олдини олиш учун сайрдан сўнг уст-бошингизни алмаштириб уни дарҳол ювинг, ўзингиз ҳам душ қа-бул қилиб олинг. Бу аллергиянинг олдини олишнинг яна бир усули.

3. Агар бахтингизга кўчада ёмғир ёғиб ўтган бўлса фақат қувонинг. Сиз бемалол қўрқ-масдан сайрга отланишингиз мумкин. Сабаби — барча чангни ёмғир томчилари босиб қолган. Мабодо айланиш кунида жазирама иссиқлик, қуруқлик бўлса ҳавотирга асло ўрин йўқ. Бу вазиятда японларнинг севимли одатига айланган тиббиёт ниқобидан фойдаланишингиз керак бўлади.

4. Чанг сабабли кўзингизда қизариш, ёшланиш, қичиши оқи-батларини сезсангиз, унда албатта қора кўзойнак тақишни унутманг. Саёхатдан сўнг кўзингизга "сунъий кўз ёш" (докторлар тавсия қилган кўз томчиси)ни томизиб олинг.

5. Аёллар диққатига: Аллергия кучайиб кетмаслиги учун кўз косметикаларини ишлатишдан ёки ҳар хил фиточойларни истеъмол қилишдан чекланинг. Сабаби: уларнинг ичида аллергия қўзғатадиган модда мавжуд бўлиши мумкин.

Профилактик даволашлар фақатгина поллиноз аломатини вақтинчалик тузатиши мумкин, аммо бутунлай йўқ қилмайди.

Поллинозни уйда даволашнинг энг кўп тарқалган усули бу - антигистамин препаратидир. Бу препаратлар аллергияни бутунлай даволамайди, фақатгина касаллик қўзғалишининг олдини олади. Препаратнинг биринчи авлоди уйқуни келтирса, иккинчи авлоди бундай хусусиятларга эга эмас. Дорихоналарда бундай дориларнинг турлари жуда кўп. Аллергиянинг олдини олишни хоҳласангиз куз фаслида ўзингизни эҳтиёт қи-линг ва дориларингизни ёнингизда олиб юришни унутманг.

Собир Сибгатуллин

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter