Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЗАРПЕЧАК – ТЕКИНХЎР ўсимлик бўлиб, бошқа ўтлар ҳисобига озиқланади

 

Улар ҳақиқий паразитлар ва ярим паразитларга бўлинади.

Ҳақиқий паразитлар бир йиллик ўсимликларга киради, уларнинг барг ва илдизлари бўлмайди. Бош-қа ўсимликлар шираси ҳисобига озиқланади.

Паразит ўсимликларда хлорофил бўлмагани учун уларда яшил тус бўлмайди. Улар сўриш усулига қараб поя паразитлари ва илдиз паразитларига бўлинади.

Поя паразитларига чирмовуқнинг барча турлари киради (Зарпечак, девпечак чирмовуқлар). Чирмовуқнинг барча турлари карантин бегона ўтлар ҳисобланиб,Ўзбекистонда 17 тури маълум. Улар ингичка пояли ва йўғон поялиларга бўлинади.

Майда уруғли себарча чирмовуғи Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Бу асосан себарча ва бедага тушади, лекин бошқа экинлар орасида ҳам учрайди. Унинг поялари қизил, жуда ингичка, ипсимон чирмашадиган сўрғичлари ёрдамида ёпишиб олади, тўпгуллари шарсимон бўлади. Меваси - кўсакча, июндан августгача гуллайди ва мева беради. Асосан уруғлардан ва поя бўлакларидан кўпаяди. Бир туп ўсимликда 18 даража илиқ ҳароратда униб чиқадиган 2500тагача уруғ бўлади. Тупроқда уруғларнинг унувчанлиги 12 - 15 йилгача сақланади. Янги гўнгда унувчан уруғлар айниқса кўп бўлади. Уруғ униб чиққандан ке-йин поялари ҳар хил ўсимлик ва буталарга ўралиб пояларига ёпишиб олади. Улар ҳатто кенг майдондаги токзорларни ҳам зарарлаши мумкин.

Думалоқ уруғли америка зарпечаги бошқа турлардан сариқ поялари билан фарқ қилади. Ўзбекистонда, бу турлардан ташқари, бошқа турлар ҳам учрайди.

Зиғир зарпечак - зиғир, беда, себарча, лавлаги ва бошқа экинларни ҳамда бегона ўтларни зарарлайди. Зарпечак таркибида кускудин заҳарли моддаси бор. қорамол зарпечакни кўп истеъмол қилса заҳарланиши мумкин.

Абдукарим ХОЛИЈУЛОВ,

Сулаймон МАМАТОВ,

Ўсимликлар карантини ҳудудий

инспекциясининг

агроном-инспекторлари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter