Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

АРИСТОТЕЛДАН ҚОЛГАН МАНБА


 

Бугунги куннинг хавфли касалликларидан бири - қутуриш ҳақидаги илк ёзма манбалар Аристотелга тегишлидир. Аристотель касалликни ҳайвонлардан одамларга юқишини қайд этган. Касалликнинг дастлабки клиник жиҳатларини эса эрамизнинг I асрида Корнелий Цельс тасвирлаган.

 

У дардни гидрофобия (сувдан қўрқиш) хасталиги деб атаган. 1885 йилда эса Л. Пастер қутуришга қарши илк вакцина яратишга муваффақ бўлди. 1903 йилда Р.Ремленже касалликни вирусли табиатга эга эканини исботлади. Кўпинча уй ҳайвонлари, асосан, итлар инсонларга қутуришни юқтиришда етакчи манба саналади. Қутуриш билан касалланган ҳайвон одамни тишлаганда, кам ҳолларда эса шиллиқ қават ва тери бутунлигининг бузилган жойига сўлак тушиши оқибатида юқади. Хасталикнинг яширин даври вируснинг вирулентлиги, уларнинг сони ва тананинг тишланган соҳасига боғлиқ. Энг хавфли соҳа бош, бўйин, қўл панжалари бўлиб, бунда яширин давр жуда ҳам қисқа - 10 кунгача давом этади. Тананинг пастки қисмидаги жарохатлар, айниқса улар юзаки бўлса, яширин давр бир йилгача чўзилиши мумкин. Қутуриш билан ветеринарлар, овчилар, 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланиб, хасталик кўпроқ баҳор ва куз ойларида кузатилади.

Касаллик тўрт даврда фарқланади: инкубацион, бошланғич, қўзғалиш ва терминал (паралитик) даврлари.

Инкубацион давр бир йилгача давом этиб, деярли белги бермайди.

Бошланғич давр 1-3 кун давом этади, жароҳат чандиғзи қизариб, қичишиш, нерв йўллари бўйлаб оғриқ, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, ҳарорат кўтарилиши, уйқу бузилиши, сабабсиз қўрқув ва ваҳима пайдо бўлиши мумкин.

Қўзғалиш босқичисувдан, ҳаводан, ёруғликдан ва баланд товушдан қўрқиш билан характерланади. Агрессив ҳаракатлар туфайли бемор ўзига ва атрофдагиларга ташланади, тишлайди, буюмларни синдиради. Бу давр 6 кунгача давом этади.

Паралитик даврда руҳий тинчланиш кузатилади, қўзғалиш ва қўрқув йўқолади. Бемор соғаяётгандек кўринса-да, ҳарорат 42 С гача кўтарилади. Јон айланиш ва нафас олиш марказлари фалажлиги ўлим ҳолатини келтириб чиқаради.

Ветеринарлар, овчилар, ит овлаш бўлими ишчилари, кинологлар ўртасида профилактик эмлашнинг ўтказилиши қутуриш касаллигининг олдини олишга ёрдам беради. Ҳайвон тишлаган беморларни ўз вақтида эмлаш билан эса травматология пунктлари ва бўлимлари шуғулланади.

Қутурган ёки шубҳали ҳайвон тишлаганда биринчи ёрдам сифатида жароҳат совунли сув билан ювилиб, йоднинг спиртдаги 5 фоизли эритмаси билан ишлов берилади. Сўнгра бемор зудлик билан травматология пунктларига эмлаш учун жўнатилиши керак. Акс ҳолда касаллик организмни эгаллаб, салбий оқибатларга олиб келади.

Давлатшоҳ БОБОЕВ,

шаҳардаги 4-оилавий

поликлиниканинг

умумий амалиёт шифокори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter