Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

1 декабрь - жаҳон спид (оитс)га қарши кураш куни СОҒЛОМ ҲАЁТ КУШАНДАСИ

 

Жорий йилда халқаро сана сайёрамизда "Кучларни бирлаштирамиз, ОИТСни тўхтатамиз" шиори остида нишонланади. Мазкур сана доирасида ҳамкор ташкилотлар билан чора - тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Режага биноан, маҳаллалар, таълим масканлари, муассаса ва ташкилотларда "ОИТСсиз келажак сари", "ОИТС - XXI аср вабоси", "Ўзингни ва ўзгани ОИТСдан асра" шиорлари остида учрашув, давра суҳбатлари ва акциялар, тарғибот ишлари йўлга қўйилаяпти. 10 000 нусхадан ортиқ "ОИВ инфекцияси ва ОИТС нима?" буклети тарқатилмоқда. Шунингдек, касаллик ҳақида маълумот берувчи 200 дона плакат чоп эттирилди.

Ёшларнинг "аср вабоси" ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича ОИВ инфекцияси профилактикасини тарғиб қилиш, билим бериш мақсадида "Энг яхши илм даргоҳи" вилоят кўрик-танлови ўтказишмоқда. Умумий ўрта таьлим мактабларида "Биз, ёшлар ОИТСга қаршимиз!" мавзуида иншолар танлови ташкил этилмоқда.

Жорий ойда ОИТС профилактикаси масалаларида аҳолининг билим ва хабардорлигини оширишга қаратилган вилоят ОИТС марказида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилиниб, мурожаат қилувчиларни ОИВга қарши бепул текшириш ишлари йўлга қўйилади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бу борадаги фаолиятнинг самарадорлигини янада оширишга 2019 йилги давлат дастурида алоҳида эътибор қаратилади. Унга кўра, шаҳримиз ҳудудидаги 3 гектар майдонда вилоят СПИД (ОИТС)га қарши кураш марказининг янги биноси барпо этилади.

Низом ЖАМОЛОВ,

вилоят ОИТС (СПИД)га қарши

курашиш марказининг етакчи мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter