Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

НОРДОН, АММО ФОЙДАГА КОН

 

Ўлкамизнинг табиати шу қадар бойки, унда етилган мевалар тилни ёради, фойдали хусусиятлари билан саломатлигимизни мустаҳкамлашга кўмак беради. Бозор ва дўкон расталарида ёзу қиш исталган меванинг топилиши сахий табиатимизга яна бир бор олқиш айтишга ундайди. Цитрус меваларнинг мўллиги мамлакатимизда эркин иқтисодий ҳолат барқарорлиги, қут-баракадан далолат.

 

Баҳайбат, ғаройиб кўринишга эга ананаснинг асл ватани Жанубий Америка бўлиб, уни Христофор Колумб Европага олиб келган. Мева таркибида S, каротин, В1, В2, В5, В12, RR дармондорилари, кальций, темир, мис, йод, рух, магний каби маъданларни сақлайди. Шунингдек, унда 86 фоиз сув, оқсил, қанд, лимон кислотаси мавжуд. Меванинг ўзига хос ҳиди таркибидаги 60 дан зиёд хушбўй моддаларнинг мавжудлигидандир. Ананасдаги биологик фаол модда - бромелайн тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади, бромелин ферменти эса ҳазм қилиш мувозанатини сақлайди. Цитрус мева микроблар ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Унда пешоб ҳайдовчи, қон қуюқлашишни олдини олувчи хусусият бор. Ананас кайфиятни кўтаради, дармондори етишмовчилиги (авитаминоз)да наф беради.

Парҳез қилиш истагидагилар ҳафтада бирмарта ананас истеъмол қилишса, семизликда яхши самара беради. Чунки у ёғларни парчалаш хусусиятига эга. Ананасда хотирани яхшилаш хусусияти ҳам бор.

Ҳинд табобатида ананас баргининг шираси гижжа ҳайдовчи омил сифатида кенг қўлланилади.

Ананаснинг кислоталик даражаси юқори бўлганлиги боис гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, ҳомиладорликда тавсия этилмайди.

Нордон таъми билан кўпчиликка манзур бўлган киви мевасида ҳам фойдали хусусиятлар кўп. Ушбу мева S витаминига бой бўлиб, организмни толиқиб қолишдан асрайди, иммунитетни оширади, яллиғланиш ва мияга қон қуйилиши хавфини камайтиради.

Киви таркибидаги В гуруҳи витаминлари асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Рационда кивининг борлиги руҳий тушкунлик ва стресснинг олдини олади. Мева таркибидаги фолий кислотаси камқонликнинг олдини олади, оғиз ва кўз шиллиқ пардаларини ҳимоялайди.

Киви таркибида темир, кальций, магний, натрий, олтингугурт, фосфор, хлор, йод, молибден, флорин, марганец, мис, цинк моддалари ҳамда А, В, РР, Е витаминлари мавжуд. Шунингдек, глюкоза, фруктоза меванинг тўйимлилик даражасини оширади.

Бироқ мева ошқозон касалликларида тавсия этилмайди.

Кивининг яна бир ижобий хусусияти унинг терини ёшартиришидадир. Шу туфайли киви косметологияда ҳам қўлланилади.

Кўпчилик меваларни шунчаки ҳазми таом учун истеъмол қилади. Бироқ уларнинг таркибида катта миқдордаги витамин ва минералларнинг борлиги меваларнинг фойдали хусусиятини оширади.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter