Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ШИФОКОР МИНБАРИ: УМУМИЙ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИК

Сил яъни туберкулёз касаллиги ўпка яллиғланиши билан кечадиган, микробактериялар туфайли пайдо бўладиган умумий инфекцион касалликдир.

 

 

Касалликни юқтирувчи асосий манба бемор киши бўлиб, балғам, одам йўталганда, гаплашганда, аксирганда атрофга ажраладиган томчилар юқиш манбаи саналади. Томчилар буюмларга ўтириб, тез қурийди ва чангга айланади. Беморнинг ички кийими, кўрпа ва ёстиқларига солинадиган жилдлар энг хавфли манбалардир.

Касаллик тез чарчаб қолиш, тажанглик, иштаҳа пасайиши, озиб кетиш, ранг оқариши, анемия, болаларда тана ҳарорати вақти-вақти билан кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи белгилари билан ажралиб туради.

Чақалоқ туғилганидан 4-5 кун ўтиб силга қарши БЦЖ вакцинаси билан эмланади. Бу касалликнинг олдини олишнинг энг биринчи усулидир. Шунингдек, 7, 12, 17 ёшли болалар ва ўсмирлар орасида манту синамаси қилинади. Бундан ташқари, 12 ёшдан ошган болалар ҳар йили рентгенофлюрографиядан ўтиб туриши лозим.

Лола ЖЎЛБЕКОВА,

Шароф Рашидов тумани Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг эпидемиология бўлими мудири, олий тоифали шифокор

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter