Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ЭМЛАШ – КАСАЛЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ДЕМАКДИР

 

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ишларнинг самараси карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар, бундан ташқари, полиомиелит, дифтерия, қоқшол касалликларининг ўтган йиллар мобайнида юртимиз ҳудудида умуман қайд этилмагани, шунингдек, вирусли гепатитнинг В
тури, кўк йўтал, тепки сингари вакциналар орқали бошқариладиган юқумли касалликлар ҳам кескин равишда камайганида кўзга ташланаяпти. Бу ҳолатда албатта эмлаш жараёни муҳим роль ўйнайди.

Бир танишим бор: икки ўғилнинг онаси. Фарзандлари ҳам бинойидек. Фақат кўп касал бўлишади. Айниқса, грипп уларникида доимо "меҳмон". Ўзининг айтишича, вақтида "Қилинадиган укол таркибида вируслар бор, улар болани касалга йўлиқтиради" қабилидаги турли гап-сўзларга ишониб, болаларини эмлашга олиб бормаган. Энди эса енгил шабада ҳам фарзандларининг шамоллашига сабаб бўлади.

Фарзандимни эмлашга олиб бориб, шифокор кўригидан ўтаётганимда бир келинчакнинг ҳамширага "Ўзи шундоқ ҳам инжиқ, укол қилдирмай қўя қолай. Бадтар йиғлоқи бўлиб қолса, нима қиламан?" деяётгани қулоғимга чалинди. Бу каби ҳолатларни кўп кузатганмиз, гувоҳи ҳам бўлганмиз. Эмлашдан кейин боланинг иситмаси кўтарилиши ҳақида эшитиб, ваҳимага тушганлар йўқ эмас орамизда. Шу ўринда савол туғилади: аслида эмлашнинг ҳеч қандай зарари йўқми?

- Одам организмида юқумли касалликларга қарши кураш қобилиятини оширишга эмлаш жараёни орқали эришилади, яъни бу жараён профилактика мақсадида қилинади, - дейди шаҳардаги 4-оилавий поликлиниканинг олий тоифали умумий амалиёт шифокори Раҳима Аҳмедова. - Қисқа қилиб айтганда, эмлаш иммунитет ҳосил бўлишига хизмат қилади. Бугунги кунда Миллий эмлаш календари бўйича кўкйўтал, қоқшол, гепатит В, қизамиқ, бўғма, тепки, пневмококк, полимиелит, ротавирус вакцинаси каби касалликларга қарши профилактик вакцинация амалга оширилади. Янги туғилган чақалоқнинг сил ва гепатитга қарши эмланиши бу жараённинг бошланғич нуқтаси саналади. Чақалоқ 2 ойлик бўл-гач, оилавий поликлиникаларда қи-линадиган вакцинацияга чақирилади. Албатта, "Бола нима учун бунча эрта ўткир вакцина билан эмланади?” деган савол туғилиши мумкин. Болада эмлашга қарши кўрсатмалар (масалан, муддатидан олдин туғилган ёки асаб тизимида патологиялар бўл-маса), болани белгиланган муддатда эмлаш зарур. Акс ҳолда чақалоқ касалликни юқтириб олиши ва организми касалликка қарши кураша олмаслиги мумкин. Бу эса бола ҳаётини сақлаб қолганда ҳам унинг саломатлигига жиддий зарар етказади. Вақтида қилинган вакцинация болани оҚир хасталиклардан ҳимоя қилади.

- Эмлаш неча хил усулда олиб борилади?

- Болаларда эмлаш ўтказиш бир неча усуллар орқали олиб борилади. Мушак орасига, оғиз ва бурун орқали, тери ва тери остига инъекция қилиш йўли билан вакцинация амалга оширилади. Яна шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, жорий йилдан бошлаб барча ўсмир қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш йўлга қўйилади. Бу жараён аёлларда онкологик касалликларниг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.

- Ревакцинация нима?

- Ревакцинация (қайта эмлаш) иммунитетнинг турғунлигини таъминлаш учун қайта амалга оширилади. Ревакцинация ўтказиш эмлаш турига қараб амалга оширилади. Масалан, дифтерия (бўғма) ва қоқшолга қарши ревакцинация 16 ёшгача бир неча маротаба қилинади.

- Кўпчилик ота-оналар эмлашдан сўнг иситма кўтарилиши сабаб бу жараёндан қочишга ҳаракат қилади.

- Бу асло тўғри эмас. Боиси, тана ҳароратининг кўтарилиши нормал ҳолатдир, яъни эмлашдан сўнг организмга кирган вакцинага қарши иммунитет ҳосил бўлиши натижасида иситма кўтарилади, умумий ҳолсизлик, талвасалар (нормал ҳолат) кузатилади. Бунинг олдини олиш учун болаларда иситма туширувчи воситалардан фойдаланиш керак. Шунингдек, эмлатишдан олдин болани шифокор кўрикдан ўтказиб эмлашни амалга ошириш ёки қолдиришни айтади. Олдинлари ваҳимали гап-сўзлар туфайли вакцинацияга салбий муносабатда бўлинган. Бироқ бугун аҳолининг тиббий маданияти ошиб, эмлаш жараёни хусусида деярли барча ижобий фикр билдиради.

- Бирон сабабга кўра, бола эмлашдан қолиб кетса, кейинчалик эмланадими?

- Агар бола касал бўлиб қолса, унга тиббий чеклов қўйилади. Бу муддат тугагач, гўдак тиббий кўрикдан ўтказилиб эмланади. Шунингдек, ОИВ, ўсиб борувчи неврологик ва ўсма касалликларида эмлаш амалга оширилмайди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига асосан, болаларнинг 99,5 фоизи ҳаёт учун хавф солувчи юқумли касалликларга қарши эмланган. Натижада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистон қизамиқ ва қизилча касалликларидан холи ҳудуд деб эътироф этилди. Юртимизда мазкур йўналишда олиб борилган ислоҳотлар сабаб, миллий эмлаш жадвали асосида, болаларни касалликка қарши тўлақонли эмлаш орқали мамлакатимизда шол касаллиги умуман қайд этилмади. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Ўзбекистон полиомиелит вирусидан ҳоли ҳудуд"лиги тўғрисидаги халқаро сертификати қўлга киритилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, эмлаш бола саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Фақат мазкур жараёнда гўдакнинг аҳволи назорат остига олиниши, шифокорлар тавсияларига амал қилиниши даркор. Шундагина юқумли касалликларнинг олди олинади.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter