Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

“ХОТ-ДОГ”НИ СЕВАСИЗМИ?!

 

"Менинг дугонам қаҳвахонага кириб иссиқ овқат истеъмол қилишдан кўра, кўчада фаст-фудларни ейишни яхши кўради.
Унинг таъкидлашича, бу одат Европада удум тусига кирган бўлиб, маданийлик белгиси эмиш. Шу ростми?" дея савол берган жиззахлик Малика.

Аввало маданийлик инсон қалбида бўлади. У ҳар бир ҳаракати, сўзлаётган сўзи билан қалбини акс эттириб туради. Маликанинг саволига аниқлик киритиш учун ота-оналарга мурожаат этдик.

- Фарзандим мактабда ўқийди. Унга мактаб ошхонасига кириб овқатланиш учун пул берамиз, - дейди "Заргарлик" маҳалласида яшовчи Сарвиноз опа. - Кейинги пайтда ўғлим уйқуда тишини "Қижирлатиб" чиқаётгани ва оҚзидан сўлак оқаётганини кўриб, шифокорга олиб бордим. Шифокор унда гижжа борлигини айтди ва унинг овқатланишини назорат қилиб боришимни тайинлади. Суриштириб ўғлим биз берган пулга нуқул "хот-дог" олиб еганини аниқладим.

Қолаверса, Британиянинг Манчестер университети олимлари доим фаст-фудларни истеъмол қилиш инсонларда тушкунликнинг юзага келиш хавфини 40 фоизга оширишини аниқлашган. Маълум бўлишича, фаст-фуд ва углевод ёғлари миқдори кўп бўлган бошқа таомларни истеъмол қилувчилар бошқаларга нисбатан 1,4 баробар кўпроқ тушкунликдан азият чекишар экан.

Олимларнинг фикрига кўра, фойдали овқатлар руҳий бузилишларнинг юзага келиш эҳтимолини пасайтиради. Улар зарарли овқатларни истеъмол қилиш истаги тушкунликнинг сабаби эмас, балки натижаси бўлиши мумкин, деган хулосага келган.

Хумоюнхон МЕЛИҚУЛОВ,

Отабек АДИЛОВ,

Жиззах политехника институтининг

талабалари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter