Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

ҲАРАКАТ ҲАЁТНИНГ БИРИНЧИ БЕЛГИСИ

Инфаркт ёки инсультни бошидан кечирганлар зўриқмаслик учун кам ҳаракат қилиш лозим деб ҳисоблашади ва шу ақидага риоя қилишади. Афсуски, бундай эмас.

 

Канадада бўлиб ўтган кардиоваскуляр жамияти конгрессида олимлар беморлар ҳар 20 дақиқада кичик ҳаракатларни амалга ошириб туришлари зарур дея таъкидлашди. Бу умрни максимал узайтиришда бош омил бўлар экан.

"Тадқиқотимиз юраги хасталар ҳар 20 дақиқада ўринларидан туриб, кейинги 7 дақиқани енгил жисмоний фаолликка ажратишлари кераклигини кўрсатди. Агар вақти-вақти билан ўрнидан туриб, хона бўйлаб юрса ҳам кунига 770 килокалория йўқотиш мумкин", деди Альберта университети олими Айлар Рамади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, юрак ва қон томири касалликлари, жумладан, инфаркт, инсульт ва сурункали юрак етишмовчилиги глобал даражада одамлар ўлишига бош сабаб бўлмоқда. Ҳар йили бу касалликлар 17 млн.га яқин одам ҳаётига зомин бўлади ва бу касалликлар ривожланишининг бош сабабларидан бири гипертония (юқори қон босими) ва томирлардаги у билан боғлиқ муаммолар ҳисобланади.

Жисмоний фаолликнинг паст даражаси кекса ёшда юрак хуружларининг тез-тез бўлиши, инфаркт, инсульт, суяклардаги муаммолар ҳамда организмда холестерин ва бошқа зарарли моддаларнинг тўпланиши билан боғлиқ бошқа омиллар, касаллик, сурункали яллиғланишлар авж олишининг сабабларидан бири ҳисобланади. Олимлар тадқиқотларининг кўрсатишича, жисмоний юкламалар даражасининг бироз ошиши ҳам юрак ва томирлар билан боғлиқ муаммолар, инфаркт ривожланиши имконини бир неча марта камайтиради.

Олимлар минимал жисмоний фаолликнинг қандай даражаси инсульт ёки инфарктни бошдан кечирганлар ҳамда вақтининг катта қисмини курсида ўтириб ёки диванда ётиб ўтказувчиларга фойдали бўлиши мумкинлигини аниқлашган. Шу мақсадда коронар етишмовчиликдан азият чекувчи 132 кўнгиллидан иборат гуруҳ тўплаб, улар нима қилишлари ва қанчалик кўп ҳаракат қилишлари ортидан кузатув олиб боришган. Бунинг учун ҳар бир иштирокчига уларнинг фаоллиги даражаси ортидан кузатувчи ва бу ҳақдаги маълумотларни олимларга узатувчи браслет-соатлар тарқатишган.

Кузатувларнинг кўрсатишича, юрак хасталикларига учраганлар меъёрдан анча кам ҳаракатланишган ва соғлом кишиларга нисбатан 770 килокалория камроқ йўқотишган. Олимларнинг фикрича, бу организмда холестерин ва зарарли ёғларнинг тўпланишига олиб келган. Бу моддаларнинг барчаси қон томирлари деворларида ўрнашиб, такрорий инфаркт ёки инсульт юз бериши имкониятини сезиларли оширади. Ҳар 20 дақиқада ўриндан туриб, офис, квартира ёки табиат қўйнида шунчаки пиёда юриб, бу касалликлардан қо-чиш мумкин. Бундай ҳолатда хуружнинг такроран юз бериши хатари минимал даражада пасаяр экан.

Азамат АҲМЕДОВ,

Элдор БОЛИЕВ,

Жиззах политехника институтининг талабалари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter