Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

“ЁШЛИК ЭЛЕКСИРИ” СИРЛАРИ

 Мўъжазгина кўринишга эга қовоқ витамин ва минералларга бойлиги билан бошқа полиз маҳсулотларидан устун туради. Унинг таркибида организм учун етарли макро ва микроэлементлар, витаминлар мавжуд.

 

Қовоқ таркибидаги В1, В2 витаминлари углеводлар алмашинувида иштирок этиб, асаб тизими, юрак-қон томир тизими фаолиятини меъёрлаштиради. Асаб толаларининг тортишиши ва дерматит (тери яллиғланиши) олдини олишда В6 витамини фойда беради.

Қовоқ таркибидаги В9 (фолий кислотаси) оқсиллар алмашинувини яхшилайди. Қовоқ эндокрин тизимига ижобий таъсир этади, овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди. Унинг паст калориялик эканлиги ортиқча вазнли беморлар учун ҳам фойдалидир. Унинг таркибида организмга керакли миқдорда йод, фтор моддалари бор. Уруғида 50 фоизгача ёғ мавжуд. А, С, В1, В2, РР витамин ва каротиноидлар миқдори катта. Углеводлар миқдори сабзига нисбатан 5 марта, қорамол жигарига нисбатан 3 марта кўп. Шунинг учун кўриш қобилияти пасайганда қовоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, узоқ умр кўрган инсонларнинг таомномасида қовоқ кенг ўрин эгаллайди. Диетолог - парҳезшунослар ушбу полиз экини "ёшлик элексири” деб аташади. Боиси, атеросклероз, юрак-қон томир тизими, буйрак, жигар ва қовуқ касалликлари, моддалар алмашинувида ижобий самара беради. Шунингдек, қабзиятни бартараф этишда ҳам наф беради.

Парҳез қилган кишилар кўк чойнинг фойдасини яхши билишади. Бироқ кўк чой нафақат ортиқча вазнни йўқотишга, балки айрим касалликларнинг олдини олишга ҳам ёрдам беради. Кўк чой таркибида витамин, минерал ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам берадиган антиоксидантлар бисёрлиги мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, қувват бағишловчи ва саратонга қарши курашиш хусусиятини намоён қилади.

 

Шунингдек, ундаги катехинлар оғиздаги стрептококк бактерияларни ўлдириб, тишлар чиришининг олдини олади. Диабетга қарши курашда ҳам кўк чой фойда беради. Муз солинган кўк чой қондаги қанд миқдори билан бирга диабетнинг пайдо бўлиш хавфини ҳам камайтиради. Таъкидлаш лозимки, чойхўр инсонлар орасида юрак хасталиги билан оғриганлар жуда камчиликни ташкил қилади.

Кўплаб тадқиқотлар бу ичимлик қариш аломатларини кечиктиришини исботлаган. Боиси чой таркибида қариш жараёнини бошлайдиган эркин радикалларга қарши курашувчи антиоксидантлар ҳужайраларнинг ёшаришига ёрдам беради. Натижада тери майин ва жозибали кўринади.

Гавҳар Йўлдош қизи

тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter