Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

OKO-TUT СУМКАЛАРИ ЭНГ ЯХШИ НАМУНА


Полиэтилен пакетлари бугун кўпчиликка яқин ёрдамчи бўлиб улгурди. Бирон буюм ёки озиқ-овқат маҳсулотларини, у ердан бу ерга олиб бориш учун қулай восита. Бироқ шу ёрдамчини вазифасини ўтаб бўлгач дуч келган ерга ташлаб кетиш атроф-муҳитга қанчалик зарар келтиришини биласизми? Унинг саломатликка таъсири ҳақида-чи?

 

Полиэтилен пакетни ишлаб чиқариш жараёнида қўр-Қошин моддасидан фойдаланилади. Аёнки, бу металл заҳарли хусусиятга эга бўлиб, унинг организмда тўпланиши салбий оқибатларга олиб келади. Чунончи, қон ишлаб чиқариш аъзолари, асаб тизими ва буйраклар шикастланиши кузатилади. Миокарднинг диффузли дегенерацияси, сурункали нефропатия пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, онкологик касалликларнинг ривожланиши тезлашади.

 

Ёрқин рангдаги полиэтилен пакетлар чиройи ортида ҳам яна бир зарар ётади. У ҳам бўлса, катта миқдордаги токсинлардир. Бу модда пакетларга ранг бериш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Кўп кузатганмиз, гувоҳи ҳам бўлганмиз, гоҳида ўзимиз ҳам шундай йўл тутганмиз: мева ва сабзавот маҳсулотларини, нонни қотиб қолмаслиги учун баъзан полиэтилен пакетларда қолдирамиз. Бу саломатлигимизга янада салбий таъсир кўрсатади.

Пакетлар нафақат соғлиққа балки, атроф-муҳитга ҳам зарар етказади. Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар йили жуда катта миқдорда пакетлар чиқиндихонага чиқарилади. Табиий шароитда бундай пакетларнинг парчаланиб, йўқ бўлиб кетишига 100 йилдан 500 йилгача вақт керак бўлади. Бу чиқиндини ёқиб юбориш ҳам хавфли бўлиб, ҳавони ифлослантирибгина қолмай, озон қатламининг бузилишига олиб келади. Шу боис ер юзида 40 дан ортиқ давлатда бир марталик елим пакетлардан фойдаланиш тўлиқ таъқиқланган.

Дания савдо дўконлари бир марталик пакетларни тарқатганлиги учун қўшимча солиққа тортилиши натижасида улардан фойдаланиш 90 фоизга камайган. Англияда биопакетлар оммалашган бўлиб, улар ташқи муҳитда 4 йилда парчаланади. У ерда аксарият қоҚоз пакетлардан фойдаланиш урфга кирган. Финляндиядаги дўконларда эса ишлатилган пакетларни қабул қилиш автоматлари кенг тарқалган.

 

Хитойда 2008 йилдан буён қалинлиги 0,025 мм.гача бўл-ган полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни савдо дўконларида бепул тарқатиш таъқиқланган. Мазкур қоидага амал қилинмаган ҳолатлар аниқланса, айбдорлар катта жаримага тортилади ёки маҳсулотлари олиб қўйилади.

 

Люксембургда 2004 йилдан бош-лаб аҳоли ўзига қу-лай ҳамда қайта-қайта ишлатиш мумкин бўлган сумкалардан (маҳаллий аҳоли бу сумкаларни O'ko-Tut деб атайди) фойдаланишга даъват этилди. Орадан уч йил ўтиб бир марталик полиэтилен пакетларни бепул тарқатиш ман этилди. Натижада 2009 йилда пакетлардан фойдаланиш 55 миллиондан 6,5 миллионгача тушди. O'ko-Tut сумкалари Европа комиссияси томонидан полиэтилен чиқиндиларини камайтириш бўйича энг яхши намуна сифатида эътироф этилиб, махсус совғани қўлга киритди.

Кенияда эса пластик пакетларни олиб кириш, фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи қонун кучга кирди. Унга асосан, қонунбузарларни 4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 40 минг АҚШ долларигача жаримага тортиш мумкин.

Ўзбекистонда бу кўрсаткич йилига 26,2 минг тоннани ташкил этмоқда. Шу туфайли ушбу масалада юртимизда ҳам мақсадли ишлар амалга оширилаяпти. Хусусан, Президентимизнинг 2018 йилдаги "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳада туб бурилиши ясади. Қарорга асосан, тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишга рухсат берилди, соҳада фаолият кўрсатувчи ташкилотлар қатор солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади.

Жорий йил 1 январдан бошлаб полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистонда сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш таъқиқланди. Шу боис дўконларда харид қилинган товарлар суммасига қў-шимча тарзда пакет учун тўлов олина бошланди. Бу йўл билан пакетларнинг сони камайишига, атроф-муҳитнинг ифлосланиши олди олинишига эришилади.

Хулоса ўрнида: Ҳамшаҳарларимиз ҳам O'ko-Tut сумкаларидан фойдаланишса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро, атроф-муҳитни асраш билан соғлиғимизга етадиган зарарни ҳам камайтирамиз.

Г. ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter