Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

ИСТИҚБОЛДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРНИ ўЗИДА ТЎЛИҚ АКС ЭТТИРГАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январь куни қабул қилинган фармони билан Давлат дастури тасдиқланиб, унинг асосий йўналишлари ва уни амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари белгиланди.

5 бўлимдан иборат. Давлат дастури доирасида 37 та қонун (Сайлов кодекси, "Давлат хизмати тўғрисида", "Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида", "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида", "Фан тўғрисида", "Инновацион фаолият тўғрисида"ги ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш, 142 та норматив-ҳуқуқий Ҳужжатни қабул қилиш ҳамда турли соҳаларни қамраб оладиган 52 та амалий чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Давлат дастурининг биринчи бўлими давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга бағишланган.

Шубҳасиз, "Давлат хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши бу борадаги муҳим қадам бўлади. Ушбу ҳужжат, аввало, давлат идораларида хизматни ҳақиқатдан нуфузли фаолиятга айлантиради, давлат хизматчиларининг меҳнат ҳақи ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб тизимни шакллантиради, юклатилган вазифаларнинг сифатли ижроси учун давлат хизматчиларининг жавобгарлигини оширади. Эндиликда ҳар бир давлат хизматчиси эгаллаб турган лавозимига муносиб эканини ҳар куни исботлаши шарт.

Давлат функциялари ва ваколатларининг амалдаги марказлашган тизимига барҳам берилади.

Давлат дастурининг навбатдаги муҲим йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишдир.

2018-2021 йилларда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Жиноий ва маъмурий жавобгарликни либераллаштириш, процессуал нормаларни такомиллаштириш кўзда тутилган.

Давлат дастурининг учинчи йўналиши иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган.

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида илғор ғоялар, "смарт" технологиялар ва ноу-хауларга асосланган инновацион тараққиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилмоқда.

Венчур фондлар, венчур молиялаштиришни ташкил этиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий асослар, шунингдек, иқтисодиётга инновациялар ва янги технологиялар жорий этишни раҚбатлантирувчи меха-низмлар ишлаб чиқилади.

Ер участкалари беришда шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш мақсадида интернет тармоҚида электрон савдолар ўтказишни жорий қилиш режалаштирилган. Давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали сотиш тизимини яратиш кўзда тутилмоқда.

Давлат дастурининг кейинги бўлими ижтимоий соҳани ривожлантиришга бағишланган.

Аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича "истеъмол саватчаси"га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш назарда тутилган. Ҳудудлар кесимида "истеъмол саватчаси"ни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш мўлжалланмоқда.

Аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихонаташкил этиш режалаштирилган.

Аҳоли, айниқса, ёш оилаларнинг арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2018 йилда бундай уйларни қуриш ҳажми 1,5-2 баробар оширилади. Бу мақсадлар учун 5 триллион 286 миллиард сўммаблағ йўналтирилади.

Давлат дастурининг бешинчи йўналиши - хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, вазмин, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш.

Хусусан, хорижда яшаётган ва ишлаётган юртдошларимиз билан ҳамкорлик қилиш бўйича давлат сиёсати концепциясиишлаб чиқилади ва қабул қилинади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter