Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЭЛЕКТОРАТ МАНФААТЛАРИ - БОШ МЕЗОН

  •  

    Бугун биз замон талабларидан келиб чиқиб, тараққиётимизни янги босқичга кўтариш йўлидан жадал илгарилаб бормоқдамиз.

Энг асосийси, жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда. Қайси соҳа ёки тармоқда бўлмасин, долзарб муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ечими топилмоқда. Барча қарорлар халқимизнинг фикр-мулоҳазалари ва мурожаатлари асосида қабул қилинмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жумладан, иқтисодиёт, банк-молия соҳаси идоралари, коммунал хизмат, ички ишлар, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизимининг парламент ва маҳаллий Кенгашларда ҳисобот ва ахборот бериш тартиби йўлга қўйилиб, халқ назорати амалда жорий этилмоқда.

Бундай ўта муҳим жараёнларда, ҳеч шубҳасиз, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва масъулияти беқиёс. Бу ҳақда давлатимиз рахбарининг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида алоҳида таъкидланди. 2017 йилнинг 12 июлидаги мулоқотда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзини пенсионерлар, кам таъминланган аҳоли қатламлари манфаатларининг ҳимоячиси сифатида намойиш эта олмаётгани ҳақида очиқ айтилди.

Таъбир жоиз бўлса, соғлом танқид партия фаолиятининг барча бўғинида холис назар ташлаш жараёнини бошлаб берди. Барча бўғинда ташаббускор, изланувчан партия аъзолари раҳбарлик лавозимларига тайинланди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этиш учун бораётган жараён етакчилик қобилиятига эга кадрлар захирасини шакллантирмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимиз мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик, ҳар бир оила ва бутун халқ фаровонлигига эришишдек умуммиллий манфаатларни доимо қўллаб-қувватлайди. Халқимизнинг мустақиллик ва озодлик, тенглик ва адолат, тинчлик ва тотувликка азалий интилишлари партиямиз мафкурасининг табиий сарчашмаларидир. Бу мафкура ҳамиша халқимизга хос бўлган ва бугун ҳам унинг менталитетини белгилайдиган ҳамжиҳатлик, жамоавийлик принципларига таянади. Зеро, ушбу тамойиллар давлат ҳамда жамият ривожланишининг ҳозирги ўтиш давридаги қийинчиликларини енгишда матонат ва мардлик манбаидир.

Партиямиз ўз электорати ва бутун халқ манфаатини ўйлаб, халқ дарди билан ҳамнафас ҳолда, биргаликда қадам ташлашни давом эттиради. Бу қадамлар доим яхшилик сари етаклайди, Ўзбекистон ХДПнинг сиёсат оламидаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.

Сиёсий партия аъзолари, хайрихоҳлари, бой ҳаётий тажрибага эга фахрийлари, кўп сонли электоратини остонада турган сана - Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топган кун билан самимий табриклайман. Ишончим комилки, ҳамюртларимиз ишончи, амалий ёрдами сиёсий партиянинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва мавқеини белгилаб беради.

Ўрол ЎРОЗБОЕВ,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят

Кенгашининг раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter