Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Ўзбекистон-Россия: ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМДА ЧЕГАРА БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК

  • Жорий ойнинг иккинчи ярмида "Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар" мавзуида ўтказилган Ўзбекистон-Россия таълим форуми икки давлатнинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида бу борадаги ислоҳотларни янада юқори даражага кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Йигирмата давлат билан чегарадош, Шарқий Европа ва Шимолий Осиёда жойлашган, ҳудуди бўйича жаҳонда биринчи, ўринда турадиган Россия Яқин Шарқ Марказий Осиё, Кавказ, Жанубий ҳамда Жанубий-шарқий Осиё давлатлари учун нафақат кучли саноат мамлакати, балки, фан, таълим, маданият маркази сифатида ҳам ишончли шерик бўлиши мумкин.

Сиёсий таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, Россия ташқи сиёсатида объектив қонуният - минтақавий умумийлик, умумий манфаатлар, яхши қўшничилик муносабатлари, иқтисодий кооперация каби қонуниятлар ҳаракатга келган. Бу сиёсат Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кўпроқ қаратилган. Мамлакатнинг асосий дипломатик ва савдо шериклари сафида Хитой, Беларусь, Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Арманистон, Эрон, Германия, Франция, Озарбайжон сингари давлатлар номини тилга олиш мумкин.

Россия ўз ташқи сиёсатида Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириб, унга Марказий Осиёдаги энг муҳим давлат сифатида қарамоқда.


Стратегик ва иттифоқчилик муносабатларига эга давлатлар ҳамкорлиги 2016 йилнинг сўнгги чорагидан бошлаб энг ижобий ва тез ривожланаётган давр кўринишини олди. Дўстона алоқалар мазмун-моҳиятига кўра бутунлай янгича даражага чиқмоқда.

Муносабатлар барқарор тус олишига давлатимиз раҳбарининг 2017 йил апрель ойида Россияга амалга оширган давлат ташрифи муҳим ҳисса қўшди. Мазкур ташриф мобайнида икки мамлакат ўртасида 16 миллиард АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган шартномалар имзоланди. Энг муҳими, саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон ва Россия халқларининг дахлсиз манфаатларига, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни тобора мустаҳкамлашдек эзгу мақсадлар учун хизмат қилмоқда. Узвий ҳамкорлик ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2004 йилда имзоланган стратегик ҳамкорлик ҳақидаги, 2005 йил 14 ноябрдаги иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги шартномалар, 2012 йилнинг 4 июлида қабул қилинган стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш декларацияси ҳам мамлакатлараро муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш учун хизмат қилгани, шубҳасиз.

- Икки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги моделларида талайгина ўхшаш жиҳатлар мавжуд, - деб таъкидлайди академик Қаландар Абдураҳмонов - Бу ўхшашлик ўзаро ҳамкорликнинг янада самарали шаклларини татбиқ этишни тақозо этмоқда. Давр шиддати табиийки, олий таълим муассасалари фааолиятида, замонавий кадрлар тайёрлаш борасида ҳам янгича, инновацион ёндашувлар асосида иш олиб боришни кун тартибига қўймоқда.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Россия таълим форуми бу жараёнда алоҳида аҳамият касб этди. Чунки илк маротаба ташкил этилган нуфузли анжуманда икки мамлакатнинг олий таълим тизими, илм-фан, инновацион технологиялар соҳаси мутахассислари, педагогик жамоатчилик, ёш тадқиқотчилар жам бўлди.

 


"Рус тили - илмий-маърифий соҳада рақобатбардошлик омили сифатида", "Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг устувор тизимида техник таълим", "Иқтисодиётнинг муҳим йўналишлари учун кадрлар тайёрлаш шакли ва механизмлари", "Олий мактабда илм ва инновациялар" мавзуида атрофлича фикр алмашди.

Тошкент Давлат иқтисодиёт Университети мезбонлик қилган форум якунида россиялик ҳамкорлар билан таълим ва илмий фаолиятга тааллуқли 130 та шартнома ва битимлар имзоланди. Жумладан, мамлакатимизда Россия Федерациясининг 6 та нуфузли олий таълим муассасаси филиали ва 2та факультети очилиши, 52 та қўшма таълим дастури босқичма-босқич ҳаётга жорий қилиниши кўзда тутилмоқда. Ҳар бир келишув бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган.

Истиқболдаги режаларда республикамизда илм-фан, таълим-тарбия янада ривожлантириш, жаҳондаги мезонлар даражасига олиб чиқиш, ёшларимиз чуқур билимли бўлиши борасидаги вазифалар акс этган. Ушбу вазифалар 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган марралар бажарилиши учун замин ҳозирлайди.

Мамлакатимиз пойтахтида кечган мулоқотлар чоғида Жиззах политехника институти ва Москва Давлат қурилиш университети ўртасида архитектура ва қурилиш йўналишида "2+2" кўринишидаги қўшма дастур имзоланди. Яна бир ҳамкорлик меморандуми билан келгусида Сангзор воҳасидаги ягона техника олий ўқув юрти билан Москва энергетика институти, Қозон федерал Университети ўртасида илмий-техникавий ва малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига тамал тоши қўйилди. Дон Давлат техника университети билан ҳамкорлик шартномаси, Жанубий Урал Давлат университети билан англашув меморандумига имзо чекилиши Жиззах политехника институти профессор-ўқитувчиларининг халқаро ҳамкорлиги доирасини сезиларли кенгайтиради.

Бугунги кунга келиб қарийб қирқта хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан доимий алоқалар ўрнатган Жиззах политехника институти раҳба-рияти 2018-2019 йилларда хориждан 73 нафар профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф этишни режалаштирган. Ўозирга қадар Германиянинг Гамбург технология Университети профессори Ханно Шаумберг электроника, Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлигида қад ростлаётган "Peugoet-Citroen" автомобиль заводининг вакили Яниш Кович эса ер усти транспорт тизимлари йўналиши бўйича жиззахлик талабалар билан назарий-амалий машғулотлар олиб боришди.

Олий таълим даргоҳида 2019-2020 ўқув йили учун хориждаги ҳамкорлар билан қўшма таҳсил дастури доирасида икки дипломга эга бакалаврлар тайёрлаш борасида тўлов-контракт қабул квоталари ҳам шакллантирилди. Жумладан, Россиядаги Иваново Давлат кимё-технологиялар Университетида кимё-технология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти, Москва энергетика институтида эса радиолектрон қурилмалар ва тизимлар, электроника ва асбобсозлик йўналиши бўйича 100 нафар ёшлар ўқишга қабул қилиниши режалаштирилаяпти.

Бир вақтнинг ўзида Европа Иттифоқининг "Темпус" халқаро дастури доирасидаги грант лойиҳасида, Ҳиндистоннинг ПЕС дастурида фаол иштирок этаётган Жиззах политехника институти вакиллари Польша, Словакия, Австрия давлатларидаги таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилиб келишмоқда. Шу кунгача 6 нафар ўқитувчилар ва илмий ходимлар хорижий давлатларга юборилди. Бундан ташқари, 6 нафар ёшлар грант асосида Санкт-Петербург Давлат электроника Университети магистратурасида таҳсилни давом эттирмоқда. Яна 2 нафар талаба Қозон федерал университетининг магистратурасида тўлов-шартнома асосида билим олаяпти.

Ўзбекистон ва Россия маърифий ҳаётида муҳим воқеага айланган таълим форуми кадрлар тайёрлашни сифат ва миқдор жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади. Ўтган чорак аср мобайнида йўлга қўйилган алоқаларнинг тобора мустаҳкамланишини бугунги глобаллашув жараёни талаб қилаяпти.

Диққатга молик саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон-Россия ҳамкорлик муносабатларининг янги босқичи бошланиши, мамлакатимизга янги билим ва технологияларнинг кириб келиши, иқтисодиётимизнинг янги авлод кадрлари билан таъминланиши учун мустаҳкам замин ҳозирлаши, шубҳасиз.

Баҳриддин САТТОРОВ,

Жиззах политехника

институтининг

"Бунёдкор ёшлар" газетаси бош муҳаррири

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter