Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ

  • "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат" ҳамда "Энг намунали бошланғич партия ташкилоти" танловларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

 Қизғин баҳс ва мунозаралар ҳамда ҳакамларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашига "2-Обод" сайлов округидан сайланган Абулазиз Юнусовнинг фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ, деб топилди.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида у турли хил мутасадди ташкилотларга 11 марта депутатлик сўровлари билан чиққан. Депутатлик сўровларининг аксари ижобий ечим топган. Жумладан, депутатнинг А.Навоий маҳалласида электр таъминотини йўлга қўйиш, Чархпалак ва Бешқувур кўчалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ушбу кўчаларни таъмирлаш, маҳалладаги 17 нафар уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш борасидаги фаолияти ибратга лойиқ.

- O'zLiDeP ташкил этилганининг ўн беш йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат" ҳамда "Энг намунали бошланғич партия ташкилоти" танловларининг шаҳар босқичи ғолибларини аниқлаб олдик, - дейди O'zLiDeP шаҳар Кенгаши ижроия аппарати раҳбари Муҳаббат Адилова, - Танловлар бизга яна бир бор ўтган вақт давомидаги фаолиятимизни сарҳисоб қилишга, илғор тажрибаларни оммалаштиришга, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этишга имкон яратиб берди.

Шунингдек, Олимжон Сувонов "Ташаббускор депутат" ва Бахтиёр Эшонқулов "Бошланғич партия ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилган депутат" номинацияси бўйича тақдирланди.

Танловнинг "Энг намунали бошланғич партия ташкилоти" номинацияси бўйича шаҳардаги "Roison Home White Goods" корхонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти раҳбари Зафар Абдуллаев ғолиб деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни "Жиззахпластмасса", "Жиззах аккумулятор заводи" акциядорлик жамиятидаги бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари Малика Аралова, Ойбек Қулмирзаев қўлга киритди.

СаидаУмаралиева,

O`zLiDeP вилоят Кенгашининг

Матбуот хизмати котиби
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter