Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ

 

  • Партия фаолиятида ўз мафкурасини кенг жамоатчилик орасида ёйиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам олиб бориш мақсадида "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ҳузурига ва кам таъминланган оилаларга Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларидаги фаол депутатлар мунтазам равишда ташриф буюрмоқда.

Лойиҳа доирасида 35 хонадоннинг муаммолари ўрганилди. Жорий йилнинг ўтган даврида партиямиз аъзолари, фаоллар, депутатлар кўмагида ҳудудлардаги нотинч ва эҳтиёжманд оилаларнинг манзили аниқланди. Оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит ўрганилиб, соғлиқни сақлаш, бандликни таъминлаш, ичимлик сув, табиий газ, электр энергияси етказиб бериш, йўлларни ободонлаштириш билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди. Ҳудудлардаги аҳолининг ижтимоий ҳолати, иқтисодий шароити билан яқиндан танишилди. Кичкинтойларни боғчага, фуқароларни ишга жойлаштириш, уларга нафақа пули тайинлаш, бемор фарзанди бор оилага кўмак бериш, уй-жойни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит ажратиш, моддий таъминотни яхшилаш учун шароит яратиш (жиҳоз, қорамол, парранда билан таъминлаш), тоза ичимлик суви, газ олиб келиш, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларга оид 32та мурожаат атрофлича ўрганилди.

Бугунги кунда партия фаолиятини тарғиб қилиш, мавқеини кўтариш, унинг ғоя ва мақсадларини аҳолига етказиш ишлари самарадорлигини ошириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бу борадаги ишларни жадаллаштириш, албатта, ҳамкорликдаги алоқаларни мустаҳкамлашга боғлиқ. Тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва шу истак билан юрган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини оммалаштириш, сиёсий билимини оширишда амалий кўмак бериш кўламини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Эътироф этиш керакки, партиямиздан сайланган депутатлар ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишларнинг самарадорлигида жадаллаштирувчи куч бўлиб ҳисобланади. Уларнинг тадбиркорларга бераётган амалий ёрдамлари оилалар ободлиги, энг муҳими, турмуш фаровонлиги учун хизмат қилаяпти.

Шафоат МУСАЕВА,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" Демократик партияси Шароф

Рашидов тумани Кенгашининг раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter