Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

  • Вилоят мусиқали драма театрида солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли бажариш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни амалга ошириш мақсадида тузилган ҳудудий ишчи гуруҳининг семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

 


Вилоят ҳокимлиги, Республика Ҳисоб палатаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, молия, прокуратура, марказий банк ва қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган семинарга 550 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари таклиф этилди. Семинарни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўанишер Маматқулов бошқариб борди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган солиқ сиёсатидан кутилаётган самаралар Ўзбекистон Республикаси Ўисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Олимхон Рустамов, Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Пардаев ва бошқалар томонидан аниқ ҳисоб-китоб, факт ва рақамлар асосида таҳлил қилинди.

Таъкидландики, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобат муҳитини яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Тадбирда ҳисобот йили якунларига кўра, 1 миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки эга бўлиши кутилаётган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтиши, қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар, камерал назорат ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хусусида ҳам фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, 2019 йил солиқ сиёсати концепцияси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, вилоятда458 та корхона қўшимча қиймат солиҚини тў-лаш тартибига ўтиши, 2652 та корхона ресурс солиқлар, 13 та якка тадбиркор умумбелгиланган солиқлар, 65 та якка тартибдаги тадбиркор эса ягона солиқ тўловининг тўловчиси сифатида солиқ органларида қайта ҳисобга олиниши керак бўлади.

- Мақсад қўшимча қиймат солиғи кичик бизнесга ҳам жорий этилиши натижасида нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган ҳар бир жараёнда яратилаётган қўшимча қийматга солиқни жорий этиш орқали нархни тўғри шакллантириш, унинг асоссиз равишда ошиб кетмаслигини таъминлашдан иборат, - дейди вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Ишназаров. - Солиқ органлари томонидан умумбелгиланган солиқ тўловига ўтаётган корхоналарда индивидуал тарзда кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад, давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатида хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айланишига эришишдир.

Мулоқотда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

вилоят Давлат солиқ

бошқармасининг жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter