Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ЮРТНИ МАРД ВА ОЛИЙЖАНОБ ФАРЗАНДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ

  • Тинчликни асраб-авайлашдек масъулиятли ва машаққатли вазифани бугун юрт посбонлари, Ватан ҳимоячилари мардонавор бажариб келмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига асосан уюштирилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида вилоятимизда кўплаб тадбирлар ташкил этилаяпти.

  •  

Шароф Рашидов туманида "Мардлар қўриқлайди Ватанни!" шиори остида ўтказилган фестиваль ёшларни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятга моликдир. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль кўтаринки руҳда ўтди. Буюк бобокалонларимизнинг ватанпарварлигини ёшларга сингдириш, буюк саркарда Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди каби боболаримизнинг жанг майдонларидаги қаҳрамонликлари, ҳарбий жанг санъатлари, Ватан ҳимояси йўлидаги мардонавор жангларини акс эттирган саҳна кўринишлари, замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастурлари, "Темурийлар издоши" ҳарбийлаштирилган мактаб тарбияланувчиларининг ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлари, кинология ва кавалерия қўшинларининг байрам дастури барчада катта қизиқиш уйғотди.

 

- Бугунги фестивалда ҳақиқий армия ҳаёти билан танишдим. Айниқса, ҳарбий акаларимнинг қўл жанги чиқишлари менда катта таассурот қолдирди, - дейди тадбир иштирокчиси Достон Эшназаров. - Мен ҳам миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш ниятини дилимга тугиб юрардим, бугунги тадбир бу ниятимни янада қатъийлаштирди.

Элдор НАВРЎЗОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи

вилоят Кенгашининг матбуот котиби


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter