Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Азим элнинг содиқ фарзанди эди

Атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита ишлаб чиққан чора-тадбирлар режасида спортнинг энг оммавий турлари бўйича хотира турнирлари ва биринчиликларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар Жиззах Олимпия заҳиралари коллежида ўрнатилган рингда Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиш мақсадида "жанг" олиб боришади.

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, республика Бокс федерацияси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида йўлга қўйилаётган нуфузли мусобақа 28 октябрда бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг энг иқтидорли спортчилари ўз вазн тоифалари бўйича совриндорлар номини аниқлаб олишади.

Мустақиллик йилларида Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Олимпиада ўйинлари, дунё кубоги мусобақаларида Қалаба нашидасини сурган чемпионлар, уларнинг мураббийлари, меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт фаҳрийлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси, Маънавият-тарғибот маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши мутасаддилари боксимизнинг бўлажак юлдузларини тақдирлашади.

Иқтидор соҳиблари кўриги иштирокчилари, кубок мусобақалари меҳмонлари учун вилоятимиз марказининг диққатга сазовор жойлари, азим элнинг содиқ фарзанди туҚилиб ўсган заминда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишиш имконияти яратилади.

4 ноябрда мамлакат кубоги мусобақаларининг Қолиблари ва совриндорларига Шароф Рашидов сиймоси туширилган махсус медаллар, дипломлар ва қимматбаҳо мукофотлар тантанали вазиятда топширилади.

Ўзбекистон туманидаги Ўқчи қишлоғида ишлаб турган БЎСМни нафақат Фарғона вилоятида, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам кўпчилик яхши билади. "Кичик бокс академияси" дея эътироф этиладиган мактаб раҳбарияти ўтказган республика очиқ турнири юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона меқнат қилган Шароф Рашидов туғилган куннинг 100 йиллигига бағишланди.

Турнир сарҳисоби Шароф Рашидов тумани шарафини ҳимоя қилган 12-умумий ўрта таълим мактабининг вакиллари учун қувончли кечди. Олтин медалларга Асилбек Анваров ва Азизжон Турғунов муносиб кўрилди. Темур Исломов, Шаҳзодбек Йўлдошев бу сафар 2-ўринни эгаллади. Кучли учликка кириш шунингдек, Авазбек Бойқўзиев, Ҳасан ва Ҳусан Абдулакимовга насиб этди.

Халқаро тоифадаги ҳакам, таниқли болалар мураббийи Шавкат Бадалов водий сафаридан қайтгач, шогирдлари билан Қарши шаҳрига жўнаб кетди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, республика Бокс федерацияси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида халқимизнинг оташқалб фарзанди Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб уюштирилган республика очиқ турнирида ҳам тўрт нафар тумандошимиз ҳурмат шоҳсупасига кўтарилди.

Тоҳиржон Одилжонов ўз вазн тоифаси бўйича 1-ўринни эгаллади. Финал "жанг"ларида кичик ҳисоб билан ютқазиб қўйган Охунжон Ўктамов, Озодбек Нормуродов ва Жавоҳир Дониёров кумуш медаль соҳиблари орасидан жой олди.

Кеча якунига етган, Шарқ якка кураш турларининг ихлосмандларини бир даврага жамлаган таэквондо (ITF), шунингдек, сўнгги йилларда оммавийлашиб бораётган теннис бўйича йўлга қўйилган мусобақаларда ҳам Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган Шароф Рашидовнинг порлоқ хотирасига эҳтиром изҳор этилди. Жиззах Олимпия заҳиралари коллежи, Истиқлол йилларида шаҳримиз марказида қурилиб фойдаланишга топширилган спорт иншоотларида кечган баҳсларнинг энг яхши иштирокчилари Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси, Халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамқармаси ҳудудий филиали, "Ёшлик" жисмоний тарбияси спорт жамияти вилоят минтақавий бўлими, Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят минтақавий бўлими таъсис этган совғалар билан тақдирланди.

Раҳматулла ЮНУСОВ,

"Жиззах овози" газетасининг спорт шарҳловчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter