Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ МАЛИКАСИ

 

Умида Ғайбуллаева бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилган вилоят мусобақасида муваффақиятли иштирок этди. Умуман олганда 2017 йил Умида учун омадли келди. У Навоий шаҳрида бўлиб ўтган республика биринчилигида икки бор иштирок этиб, биринчи марта кумуш, кейинги гал олтин медални қўлга киритди.

- Мен "Якка чўп" машқларига зўр бериб тайёрланаяпман, -дейди Умида. - Чунки тайёргарлик қанча пухта бўлса, мусобақаларда ғалаба қозониш шунча енгил бўлади.

Умида айни пайтда эндигина тўққиз ёшга тўлган бўлса ҳам вилоят терма жамоасининг аъзоси ҳисобланади. Унинг яна бир орзуси бор - келажакда моҳир спортчи сифатида жаҳон ареналарига кўтарилиб, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш.

Бадиий гимнастикачининг ҳозиргача эришган муваффақиятлари, интилиш ва изланишлари федерация раҳбариятининг назаридан четда қолмади. Унга бадиий гимнастика машқларини пойтахтда давом эттириш таклифи билдирилди. Албатта, бу ёш иқтидорларга бўлган эътибор намунасидир.

Ким билади, дейсиз, балки, шаҳримиздаги 15-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Умида Ғайбуллаеванинг мамлакат терма жамоасига аъзо бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроҚини юксакларга кўтарадиган кунлари яқинлашиб қолган бўлса ажаб эмас.

Собир СИБГАТУЛЛИН


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter