Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ПХЁНЧХАНДАН ХУШХАБАР КУТАМИЗ

 

2017 йилда ва жорий йилнинг биринчи ойида Ўзбекистон, Осиё чемпионатларида, халқаро турнирларда, "Гран-при" туркумига кирувчи нуфузли мусобақаларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими анъана тусига кириб бораяпти.

Февраль ойининг биринчи ярми тугаб бораётган бир кезда йўлга қўйилган навбатдаги маросимга Германия давлатидан келган хушхабар алоҳида файз бағишлади. Европа қитъасида ҳамшаҳримиз, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Ёқутхон Холбекова қатнашиб, келгусида Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Параолимпия ўйинларида стартга чиқиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш талабларини бажарди.

Довруғи дунёга кетган спортчи қизга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаси - рангли телевизор топширилди. Ўтган вақт мобайнида кўплаб совринларга эга бўлган спортчилар, шунингдек, мураббийларга ҳам самимий эҳтиром кўрсатилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эргаш Солиев сўзга чиқиб воҳамизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлаши борасида барчага ибрат кўрсатаётган спортчи ёшлар, уларнинг талабчан устозлари фаолияти ҳақида самимий истаклар билдириб, юртдошларимизнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

 

Суратда: (чапдан) енгил атлетикачи Алишер Турсунов, қишки биатлон турининг вакиласи Ёқутхон Холбекова, оғир атлетикачи Фарҳод Умурзоқов 2018 йилда ва келгусида ўз мухлисларини диққатга молик натижалари билан қувонтириши шубҳасиз.

Ботир ҚУДРАТОВ олган сурат

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter