Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ИНТИЛГАН МУРОДИГА ЕТАДИ

 

Вилоятимиз жисмоний тарбия ва спортида олимпиада мусобақалари тақвимидан жой олган турларни оммавийлаштиришга киришилгани қувонарли ҳол, албатта. Қиличбозлик тури ҳақида бу фикрни билдириш ўринлидир.
 

Сабрина тенгқурлари қатори қиличбозлик тури билан шуғулланиб келаяпти. Ўн беш ёшдан эндигина ошган замондошимиз маданий-маърифий тадбирлар, шунингдек, шаҳар, вилоят ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, тажриба тўплади. Машғулотларда ишлашдан эринмади. Шамшир билан "жанг" ўтказиш унсурларини ўрганди.

Шаҳримиздаги 19-умумий ўрта таълим мактабида ўқиган кезларида Сабринанинг мукофотлар жамғармаси сезиларли бойиди. "Билимли қиз-саришта, ҳунарли қиз-фаришта" танловининг ғолибаси 2016-2017 йилларда ўтказилган "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг шаҳар босқичи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга баҚишланадиган вилоят кубоги, вилоят чемпионати, Андижон шаҳри мезбонлик қилган республика очиқ чемпионати, "Золотая долина" хотира турнирида совринли ўринларни эгаллаб, мураббийи ва мухлисларини хурсанд қилди.


 

Аъло ўқиши ва намунали хулқи учун мактаб раҳбарияти томонидан "Фахрий ёрлиқ" билан рағбатлантирилган Сабрина айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида таҳсил олаяпти. Қиличбоз қиз ушбу таълим муассасасида ҳам севимли машғулоти билан шуғулланишни давом эттирмоқда.

Вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 9 май-Хотира ва қадрлаш кунига бағишланиб "Биз келажак авлодларимиз" шиори остида уюштирилган биринчиликдан Сабрина медаль билан қайтди. 2003-2008 йилларда туғилган болалар ўртасида у 2-даражали дипломга лойиқ деб топилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг аъзоси ҳисобланадиган Сабрина 2018 йилнинг ўтган ойларида "шамшир" йўналиши бўйича вилоят чемпионати, Ўзбекистон чемпионати, мамлакат очиқ турнирида Қалаба нашидасини суриб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.

- Фарзандимнинг халқаро мусобақалардан медаль олиб қайтганини кўришни жуда-жуда истайман, - дейди Сабринанинг онаси Нодира опа. - Болажоним ўзига билдирилган ишончни оқлайди.

Ҳамиша олға интилишни ўзининг шиори деб биладиган Сабрина Шокировани қиличбозлик йўлакларида янада масъулиятли баҳс-лар кутиб турибди. Навбатдаги довон ҳам ишғол қилинадиган, чемпион қиз меҳрибон волидасини яна қувонтирадиган лаҳзалар узоқ эмас.

Р.ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter