Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

МЕҲМОНЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ

 Спорт-баркамоллик ва соғлиқ гаровидир. Мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор натижасини эса халқаро олимпиадалар, нуфузли мусобақаларда ёшларимизнинг эришаётган

ютуқларида кўришимиз мумкин.

Вилоят якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Taekwon-do GTF федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилган спорт мусобақаси ҳам ана шундай умидли ёшларни кашф этди.

Шароф Рашидов таваллуд топган кунга бағишлаб ўтказилган мусобақаларда Тошкент, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятлари спортчилари ўзаро баҳс олиб борди. Ўзбекистон глобал Taekwon-do федерацияси президенти Маҳмуд Тўраев очиб берган баҳсларда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар куч синашди. Иштирокчилар 20-25, 30-35, 40-45, 60-65 килограммлик вазн тоифаларида беллашди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти спортчилари барчадан устун келишди.

- Шароф Рашидов бобомиз хотирасига баҚишлаб спортнинг Taekwon-do GTF тури бўйича ўтказилаётган мусобақаларда мен 45 кггача бўлган вазнда биринчи ўринни эгалладим, - дейди Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган Хуснора Абдумўминова. - Бунинг учун устозларимга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Мақсадим — Жаҳон чемпиони бўлиш. Бу йўлда эса тинмай ҳаракат қилсам, келажакда албатта ниятимга етаман.

ўолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совҚалари топширилди.

Элдор НАВРЎЗОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят

Кенгашининг матбуот котиби dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter