Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ДУРДОНА, НАФИСА, ШАХЛО...

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг грантини қўлга киритган "Ватан" спорт клуби шаҳримиздаги иқтидорли болаларни мамлакат миқёсида бўлиб ўтаётган оммавий мусобақаларга жўнатиш анъанасини давом эттирмоқда. Ўз навбатида ҳамшаҳарларимиз бу эътиборга муносиб жавоб қайтариб, сафарда энг яхши натижаларни қайд этишмоқда.

Бухоро вилоятида ўтказилган республика очиқ турнирида боксчиларимизга саккизта медаль тантанали вазиятда топширилди. Жумладан, ўиждувон шаҳрида ўтказилиб, 2000-2001, 2002-2003, 2004-2006 йилларда туғилган қизлар иштирок этган республика очиқ турнирида Дурдона Суюнова, Нафиса Шамсиматова олтин, Шаҳло Шамсиева ва Сарвиноз Абдураҳмонова эса бронза медаль эгаси сифатида шарафланди.

Бокс бўйича спорт устаси Б.Обухов хотираси ёдга олинган мамлакат очиқ турнирига Бухоро шаҳри мезбонлик қилди. "Ватан" спорт клуби шарафини ҳимоя қилганҲасан Абсаломов ўз вазн тоифаси бўйича (36 кг) кумуш медаль билан мукофотланди. Бронза медалига лойиқ натижага эришиш 32 ва 30 килограммлик вазн тоифаларида рингга чиққан Ҳусан Абсаломов, Арслон Равшанов, Фирдавс Суюновга насиб қилди.

"Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг аъзолари Навоий вилояти очиқ чемпионатида эришган натижалар ҳам барчани қувонтирди.

38 килограммлик вазн бўйича рингда "жанг" ўтказган Шаҳло Шамсиматова жамоадоши Комила Тожибоева (46 кг) ва Дурдона Суюнова (60 кг) билан ҳурмат шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди. Чемпионатнинг кумуш медалларини Сайёра Қаҳҳорова (48 кг), Лайло Ражабова (44 кг), Умида Абдурашидова (51 кг), Нафиса Шамсиева (54 кг), Маржона Эшбоева (81 кг) қабул қилиб олди.

Дилафрўз Бўрибоева (48 кг) ва Сабина Абдураҳмонова (60 кг) совриндорлар учлигига киришди.

СобиржонҲАКИМОВ,

вилоят бокс федерациясининг масъул котиби, халқаро тоифадаги ҳакам.

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter