Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

БОБОУСМОН ОЛИМПИАДАНИ КЎЗЛАМОҚДА

  • Декабрь ойи боксчимиз Бобоусмон Ботуров учун омадли тугамоқда. Жорий йилда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларидан ғолиб бўлиб қайтган Бобоусмон Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган Ўзбекистон чемпионатида ҳам олтин медални ҳеч кимга бермади. Эътиборга молик натижалар боис ҳамюртимиз Сангзор воҳасининг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди.

 

 Жорий йилнинг март ойида Жанубий Кореяда бўлиб ўтган қишки XII Паралимпиадада биринчи ўнталикдан жой олган Ёқутхон Холбекова эса вилоятимизнинг энг яхши спортчи аёли рўйхатидан жой олди.

Вилоят бокс федерацияси, боксчи Жавоҳир Тоғаймуродов, таэквондочи Озода Собиржонова, соҳил кураши вакиласи Шоҳиста Анорова миллий ва халқаро мусобақаларда кўрсатган натижалар ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Жиззах шаҳри терма жамоаси аъзолари 2018 йилда 65 та олтин, 59 та кумуш, 74 та бронза медалини қўлга киритиб, ҳудудлар ўртасидаги рейтингда етакчилик қилишди. Пахтакор ва Шароф Рашидов туманлари вакиллари ушбу кўрсаткич борасида кучли учликка киришди.

"Сўғдиёна” спорт-соғломлаштириш мажмуида ташкил этилган маросимда элимизнинг таниқли спортчилари, уларнинг мураббийлари шарафланди. Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Эргаш Салиев ижтимоий-сиёсий ҳаётда барчага намуна бўлаётган ёшлар, таниқли мураббийларга диплом ва қимматбаҳо совғаларни топшириб, уларни кириб келаётган Янги йил билан қутлади.

Р.ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter