Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ЮРИШ СИЗДАН, ҲАМКАСБ!

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг вилоят бўлими матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ходимлари ўртасида шахмат турнирини ўтказди. Конституциямиз қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган мусобақада 20 нафардан ортиқ шатранж ихлосманди дона сурди.

 

-Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фикр алмашиш, турли мавзуларда мушоҳада юритиш мақсади кўзланди, - дейди спорт усталигига номзод Ҳасан Фозилов. - Ўйлаймизки бу ният тўлиқ акс этди.

Натижаларга кўра, 1-ўринни "Жиззах ҳақиқати" газетасининг масъул котиби Ўктам Одилов эгаллади. 2-ўрин Жиззах шаҳар телевидениеси муҳбири Ўткир Норбоевга, 3-ўрин эса вилоят телерадиокомпанияси ходими Самандар Турсуновга берилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Собир СИБГАТУЛЛИН

Муаллиф олган сурат

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter