Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

Болалар соғлиғи - она қувончи

 

Фарзандларининг соғлом, бардам ва бақувват вояга етишини кўриш - ҳар бир ота-она учун катта бахт. Буни яхши англаган ота-оналар ўғил-қизларини ёшлигиданоқ илм олиш билан бирга иқтидорига қараб спорт турларига жалб қилишаяпти.

Сув спорти тури бўйича вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 1-тоифали мураббийи Луиза Ибрагимова ҳам ана шундай болалар билан ишлайди. Назарий-амалий машғулотларини қизларнинг ёшига мос равишда олиб боради. Бу жонкуярлик ўз самарасини берди. Жумладан, жорий йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган ёзги очиқ мамлакат чемпионатида Рухшона Олимжонова, Мавлуда Ўктамова, Мавлуда ва Дурдона Бекбўтаева совринли ўринларни эгаллади.

- Шогирдларим ютуқларини кўриб қувонаман, - дейди Луиза Ибрагимова. - Юртимизда ёшларга, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилган Қамхўрлик кўпчиликни ғоят қувонтирмоқда. Шаҳримиз марказидаги "Сўғдиёна" спорт мажмуасининг ёпиқ сузиш иншоотида бугун ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун ҳамма имконият яратилган.

Лазиз МАМАТКУЛОВ

* * *

Суратда:биринчи тоифали мураббий Луиза Ибрагимова шогирдлари даврасида.

Б.Кудратов олган сурат


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter