Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

Хотира уйғонса гўзалдир

 

Жисмоний тарбия ва спорт фахрийлари иштирокида илк маротаба вилоят миқёсида ўтказилган мини- футбол мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси ҳурмат билан эса олинди.

Вилоят футбол федерацияси раҳбариятининг ташаббуси билан тамал тоши қўйилган, келгусида анъана тусини оладиган Хотира турнирининг очилишига бағишланиб ўтказилган маросимда Истиқлолимиз асосчиси Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортимизнинг миллий турлари равнақига, жумладан, футзал оммавийлиги ҳаракатига раҳнамолик қилгани таъкидланди. Ушбу ғамхўрлик самараси ўлароқ мустақиллик йилларида Сангзор воҳасида қурилиб фойдаланишга топширилган мини-футбол майдончалари ҳаммабоп ўйинни тарғиб этиш ҳаракати учун хизмат қилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар доираси кундан-кунга кенгаймоқда.

Жиззах шаҳрида истиқомат қиладиган футбол фахрийларидан тузилган терма жамоа ўйинларда энг яхши натижа кўрсатиб ғолиб бўлди. Шароф Рашидов туманидаги "Хайробод" маҳалла фуқаролар йиҚинининг футзалчилари иккинчи, шаҳримиздаги "Иттифоқ" маҳалласи вакиллари эса учинчи ўринларни эгаллашди.

Р.ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter