Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

«БИЗ - БУЮК ВАТАН ФАРЗАНДЛАРИМИЗ»

шиори остида умумий ўрта таълим мактабларининг 5-11-синфлари ўқувчилари ўртасида ўтказилган вилоят мусобақалари жисмоний тарбия ва спорт ойлиги деб эълон қилинган май ойи тақвимида алоҳида ўрин эгаллади.

 

"Қангли" маҳалла фуқаролар йиғинидаги спорт залида қўл тўпи ихлосмандлари баҳс олиб боришди. Вилоятимиз маркази шарафини ҳимоя қилган қизлар ва ўғил болалар жамоаси якунда ғолиб деб топилди. Туманимиз қизлари иккинчи ўринни эгаллаб, ишқибозларини қувонтиришди.Ғаллаорол ва Арнасой туманлари жамоалари ҳам диққатга молик натижа кўрсатганини таъкидлаш жоиздир.

Шароф Рашидов туманидаги 9-мактаб вакиллари учун Зарбдор туманида ташкил этилган стол тенниси байрами кўнгилдагидек якунланди. Тумандошларимиз ҳал қилувчи ўйинда мезбонларга кичик ҳисоб билан ютқазиб қўйиб, 2-ўринни эгаллашди.

Ғаллаороллик болалар ҳурмат шоҳсупасининг учинчи поғонасидан жой олишди.

Бадминтон ўйини ишқибозлари эса Пахтакор шаҳрида тўпланиб медаллар учун кураш олиб боришди. Бош мукофот мезбонларда қолди. Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ёшлари совриндорлар учлигига киритилди.

Совриндор болалар, уларнинг мураббийлари, спорт фахрийларига вилоят халқ таълими бошқармаси,Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят минтақавий бўлими томонидан тайёрланган дипломлар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

"Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти аъзоларини олдинда 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мусобақалар кутаяпти.

Фотима РЎЗИБОЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter