Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

Азимжоннинг ютуғи

Азимжон Тошпўлатов шаҳримиздаги 12-умумтаълим мактабида таҳсил олади. У етти ёшидан бошлаб таэквон-донинг (ITF) йўналиши бўйича тўгаракка қатнашиб, шаҳар, вилоят ва мамлакат миқёсида ташкил этилаётган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда. Унинг муваффақиятлари ҳақида тенгдошлари ва устозлари фахр билан сўзлашади.

 

Маълумки, шу йилнинг ноябрь ойида давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан республикамизда бадиий, ижтимоий-сиёсий тадбирлар ўтказилмоқда. Шаҳримизда яқинда ташкил этилган таэквон-до бўйича бўлиб ўтган спорт мусобақалари ҳам шу атоқли санага бағишланди. Беллашувларда вилоятимизнинг етакчи спортчилари билан бир қаторда Қашқадарё вилоятида қўл жанггининг ушбу йўналиши бўйича танилган ёшлар ҳам иштирок этдилар.

Ўз вазни бўйича барча рақибларидан устун келган Азимжон Тошпўлатов мусобақа Ғолиблигини қўлга киритди ва таэквон-до федерацияси вилоят бўлимининг биринчи даражали дипломи ва совҚалари билан тақдирланди.

Наргиза ТОШМАТОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter